Линклар

Эквадор президенти: Wikileaks асосчисини ушлашга интилиш сиёсий худкушлик бўлади


Эквадор президенти Рафаэл Корреа мамлакатининг Лондондаги элчихонасида яширинган Wikileaks асосчисини ушлашга интилиш сиёсий худкушлик бўлади, деб айтган.

Жаноб Корреа агар Британия кучлари Ассанжни қўлга олиш учун Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига киришса, бу жиддий халқаро можарога айланиши ва ўз ҳукумати БМТга мурожаат этиши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ, Британия расмийлари Жулиан Ассанжни ушлашга қатъий аҳд қилганликлари, лозим бўлса, Эквадор элчихонасининг дипломатик дахлсизлигини ҳам бекор қилишгача борилиши эхтимоли ҳақида гапиришган.

Жулиан Ассанж ўтган июнь ойида Эквадор элчихонасига кириб яширинган ва ўтган ҳафта Эквадор унга сиёсий бошпана берганди.

Айни пайтда Британия ҳукумати Жулиан Ассанжнинг Эквадор элчихонасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайсилиги ҳақида огоҳлантирган.

Ассанж ўзига қўйилган жинсий айбловларни рад қилган ҳолда, уларни сиёсий мақсадлар учун қилинаётганини айтади.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги қонунан Ассанжни экстрадиция қилиши кераклигини, Эквадорнинг Ассанжга сиёсий бошпана бергани ва элчихонанинг дипломатик мақоми бунга монеълик қилмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG