Линклар

logo-print
Эфиопия бош вазири Мелес Зенауи оламдан ўтди. 57 яшар Зенауи ўлгани ҳақда Эфиопия ҳукумати сешанба куни маълум қилди.

Ҳукумат матбуот ҳизмати эълон қилган билдиришда бош вазир "чет давлат"да оламдан ўтгани таъкидланган.

Лекин, айнан қайси давлатда ўлгани ва ўлим сабаблари айтилмаган.

Мелес Зенауи икки ойдан буён жамоатчиликка кўринмаётганди. Айтилишича, бу давр ичида оғир ҳасталикка чалинган Эфиопия бош вазири Брюсселда даволанаётган бўлган.

Ҳозир, Эфиопия бош вазири лавозимини вақтинча бажариш мамлакат ташқи ишлар вазири Хайлемариам Десалегн зиммасига юклатилган.
XS
SM
MD
LG