Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг АҚШда судга тортилиши эхтимоли борасидаги баёнотини рад этди ва уни Швеция тарафидан илгари сурилган жинсий тажовуз айбловларидан жамоатчиликни чалғитишга уринишда айблади.

АҚШ Давлат департаментининг билдиришича, Ассанжнинг иши Қўшма Штатлар ёки махфий ёзишмаларнинг WikiLeaks сайтида босилгани билан боғлиқ эмас.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд, шунингдек Эквадор ҳукуматини Ассанжга бошпана бергани учун танқид қилди.

Ўтган июн ойида Эквадор элчихонасига кириб яширинган Жулиан Ассанж якшанба куни элчихона айвонидан туриб Америка президенти Барак Обамага мурожаат қилган, Wikileaksни ва шахсан ўзини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилганди.
XS
SM
MD
LG