Линклар

Афғонистон пойтахти Қобулдаги Бағром ҳаво базасига қилинган ракета ҳужумлари оқибатида АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Мартин Демпсининг учқичига шикаст етган.

Бу ҳақда жаноб Демпсининг вакили полковник Дейв Лапан маълум қилди.

Лапанга кўра, ўтган тунда жанггарилар АҚШ ҳаво базасига ракета ҳужумларини уюштирган.

Ҳужум пайти АҚШ генерали учқичда бўлмагани боис, унга шикаст етмаган. Кейинчалик генерал авиабазани тарк этган.

АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси Мартин Демпси халқаро коалиция кучлари раҳбарлари ҳамда афғон қўмондонлари билан учрашиш учун Афғонистонга борди.
XS
SM
MD
LG