Линклар

Туркия жанубий-шарқида содир этилган портлашдан ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди.

Портлашдан яраланган 12 яшар қиз сешанба куни шифохонада жон берган.

Душанба оқшомида Сурия чегарасига яқин бўлган Ғазиантеп шаҳридаги масофадан туриб бошқариладиган бомба портлаши оқибатида ўлганлар орасида тўрт ёш бола ва полиция ходимлари ҳам бор.

Турк расмийлари бу террорчилик хуружида Курд ишчи партияси жанггариларини айблаган, бироқ ПКК вакиллари бунга алоқаси борлиги ҳақида баёнот бермаганлар.
XS
SM
MD
LG