Линклар

Америкалик сузувчи Кубадан Флоридага сузиб ўтиш аҳдидан қайтди


62 яшар америкалик сузувчи Дайана Найад Кубадан АҚШнинг Флорида қирғоқларигача 162 километрлик масофани сузиб ўтиш аҳдидан қайтди.

Икки кун аввал сузишни бошлаган Найад денгиз довули ва медузаларнинг ҳамласига дуч келгач қутқарув кемасига чиқишга мажбур бўлди.

Шу билан америкалик сузувчининг жаҳон рекордини ўрнатиш режаси чиппакка чиқди.
XS
SM
MD
LG