Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:01

Туркманистонда Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ташкил этилди


Туркманистонда иккинчи сиёсий партия - Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ташкил этилди.

Сешанба куни янги партия ўз устави ва дастурини эълон қилди.

Шу пайтгача Туркманистонда битта партия – аввалги Коммунистик партия меросхўри бўлган Туркманистон Демократик партияси мавжуд эди.

Мазкур партия 1991 йилда Туркманистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Сапармурат Ниёзов тузилган ва бошқарилган эди.

2006 йилда Ниёзов ўлими ортидан Қурбонқули Бердимуҳаммадов Туркманистон Демократик партияси раиси бўлди.

Йил бошида Туркманистон президенти Бердимуҳаммадов ўз чиқишларидан бирида мамлакатда яккапартияликка чек қўйиш кераклигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG