Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:58

“Паризод” филми “Евразия” кинофестивалига танланди


Аюб Шаҳобиддинов 2007 йилда суратга олган “Ўтов” филми Россиядаги “Киношок” фестивалида соврин олган.
Аюб Шаҳобиддинов 2007 йилда суратга олган “Ўтов” филми Россиядаги “Киношок” фестивалида соврин олган.

Ўзбекистонлик ëш киночи Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Паризод” филми “Евразия” кинофестивали асосий конкурси учун танлаб олинди.

Келаси ойда Олмаотада ўтказиладиган “Евразия” кинофестивали дастур раҳбари Диана Ашимованинг Озодликка билдиришича¸ “Паризод” филми асосий конкурсда Европа¸ МДҲ ва Марказий Осиëдан иштирок этаëтган 12 филмдан биридир.

Суҳбатдошга кўра¸ ўзбек киночисининг бу филми юзлаб ленталар орасидан жиддий ҳайъат тарафидан саралаб олинган.

Айни пайтда, ўзбек киночилари ишлаган яна иккита филм конкурсдан ташқари дастурда намойиш қилинаëтгани айтилди.

Ëлқин Тўйчиев суратга олган “Соқов уй”¸ Жасур Исҳоқовга оид “Ҳақиқат куни” филми конкурсдан ташқари Марказий Осиë панорамаси дастурида намойиш қилинмоқда.

“Евразия” кинофестивали ташкилотчиларига кўра¸ Ўзбекистондан бешта филм конкурс учун тақдим қилинган ва улардан фақат “Паризод” филми танлаб олинган.

“Паризод” ва унинг муаллифлари ҳақида

“Паризод” картинаси Ўзбеккино Миллий агентлиги буюртмасига кўра¸ давлат ҳисобидан суратга олинган¸ дейди Озодлик билан суҳбатда айни идора матбуот котиби Ҳаким Сатторий:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:01 0:00
Бевосита линк



Кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Паризод” филми сценарийси таниқли ëзувчи Эркин Аъзам қаламига мансуб.

Филмда қишлоқда пайдо бўлиб қолган қизнинг ҳайратга ошиқ олами тасвирланади.

Қишлоқда тасодифан пайдо бўлган қиз бошқаларга ўхшамагани боис "Пари-қиз" номини олади.

Қишлоқ манзарасини томошабинлар ўша пари-қиз нигоҳи орқали кўради.

“Отойининг туғилган куни”¸ ”Чироқлар ўчмаган кеча” қиссалари билан адабиëтга кириб келган Эркин Аъзам кейинчалик киносценарийлар ëзди.

Эркин Аъзам сценарийси асосида суратга олинган “Дилхирож” филми 2003 йили Берлиндаги нуфузли кинофестивалда намойиш қилинган.

“Паризод” филмини суратга олган Аюб Шаҳобиддинов кейинги пайтда ўзбек киносида жиддий мавзуларда филм олаëтган саноқли киночилардан ҳисобланади.

Шаҳобиддинов ўз ижодини Абдулҳамид Чўлпон асари асосида “Қор қўйнида лола” филми билан бошлаган эди.

Бу филм 2003 йили Канн кинофестивалининг конкурсдан ташқари дастурида намойиш қилишга лойиқ кўрилган эди.

2005 йилда Аюб Шаҳобиддинов таниқли ëзувчи Асқад Мухтор асари асосида “Ҳақиқат” филмини суратга олади.

Киночининг 2007 йилда суратга олган “Ўтов” филми эса Россиядаги “Киношок” фестивалида соврин олган эди.

“Евразия” кинофестивали ҳақида

VIII "Евразия" халқаро кинофестивали Олмаота шаҳрида 17 сентябр куни бошланиб 22 сентябр куни якунланади.

"Евразия" Марказий Осиëда Халқаро кино ишлаб чиқарувчилар федерацияси (FIAPF) регламенти бўйича ишлайдиган минтақавий кинофестивал ҳисобланади.

Бу кинофестивал халқаро кинофестиваллар каталогидан ўрин олган.

Кинофестивалнинг бош соврини ғолибига 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти белгиланган.

Номинация бўйича ғолиблар эса 10 минг доллар пул ва эсдалик совғалари олишади.

Ўтган йилги “Евразия” кинофестивалида Зулфиқор Мусоқов суратга олган “Қўрғошин” филми намойиш қилинган эди.
XS
SM
MD
LG