Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг АҚШда судга тортилиши эхтимоли борасидаги баёнотини рад этди ва уни Швеция тарафидан илгари сурилган жинсий тажовуз айбловларидан жамоатчиликни чалғитишга уринишда айблади.

АҚШ Давлат департаментининг билдиришича, Ассанжнинг иши Қўшма Штатлар ёки америкалик дипломатлар махфий ёзишмаларининг WikiLeaks сайтида босилгани билан боғлиқ эмас.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд, шунингдек Эквадор ҳукуматини Ассанжга бошпана бергани учун танқид қилди.

19 июндан бери Эквадор элчихонасида яшириниб ўтирган Жулиан Ассанж якшанба куни элчихона айвонидан туриб Америка Президенти Барак Обамага мурожаат қилиб, Wikileaks ва шахсан ўзини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилганди.

Швеция ҳукумати Жулиан Ассанжни ўтган йили Стокхолм шаҳрида бир аёлни зўрлаганлик ва бошқасига жинсий тажоввуз қилганликда айбалаган ва унинг экстрадиция қилинишини Британия ҳукуматидан талаб этмоқда.

Айни пайтда Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонаси ичкарисида қолмоқда.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги қонунан Ассанжни экстрадиция қилиши кераклигини, Эквадорнинг Ассанжга сиёсий бошпана бергани ва элчихонанинг дипломатик мақоми бунга тўсиқ бўлмаслигини айтиб келмоқда.

Эквадор президенти Рафаэл Корреа мамлакатининг Лондондаги элчихонасида яширинган Wikileaks асосчисини ушлашга интилиш "дипломатик худкушлик" бўлади, дея баён қилди.

Жаноб Корреа агар Британия кучлари Ассанжни қўлга олиш учун Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига бостириб киришса, бу жиддий халқаро можарога айланиши ва ўз ҳукумати БМТга мурожаат этиши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ, Британия расмийлари Жулиан Ассанжни ушлашга қатъий аҳд қилганликлари, лозим бўлса, Эквадор элчихонасининг дипломатик даҳлсизлигини ҳам бекор қилишгача борилиши эхтимоли ҳақида гапиришган.

Швецияга экстрадиция қилиниш ҳавфидан қочиб Эквадор элчихонасида яширинган Жулиан Ассанжга ўтган ҳафта Эквадор сиёсий бошпана берди.

Айни пайтда Британия ҳукумати Жулиан Ассанжнинг Эквадор элчихонасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайсилигини айтмоқда.

Ассанж ўзига қўйилган жинсий айбловларни рад этиб, улар ортида сиёсий сабаблар ётганини айтиб келади.

Айни пайтда Эквадор ўлим хавфи бор бўлишига қарамай беларус қочқинини Минск қўлига топширмоқчи.

30 ёшли Александр Баранков Беларус режими таъқибларидан қочиб Эквадор ҳукуматидан бошпана сўраган эди.

XS
SM
MD
LG