Линклар

logo-print

Чегараолди ҳудудида яшовчи тожикистонликлар қирғиз чегарачилари томонидан калтакланди


Тожикистоннинг Қирғизистон билан чегарадош Исфара тумани Ворух қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларининг саккиз нафар ҳамқишлоғи қирғизистонлик чегарачилар томонидан калтакланганини маълум қилдилар.

Озодлик радиосининг тожик хизмати хабарига кўра, мазкур нохуш ҳодиса душанба куни рўй берган.

Жабрланганлардан бири Исмоилжон Сангиновнинг таъкидлашича, у ва ҳамқишлоқлари ўзларининг қирғиз чегарачилари томонидан Тожикистон ҳудудида қўлга олиниши мумкинлигини кутмаганлар.

Унинг айтишича, қўлга олинганлар туни билан чегара қисмида калтакланган ва оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратланган.

Маълумотларга кўра, жабрланганлардан икки киши касалхонага ётқизилган.
Тожикистонликлар калтакланганини Ворух қишлоғининг участка нозири Фаррух Тўхтаев ҳам тасдиқлаган.

У мазкур ҳодиса юзасидан далолатнома тузилганини ва Тожикистон расмийлари уни Қирғизистон прокуратурасига топшириш ниятида эканини қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG