Линклар

logo-print
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Белоруссия Ташқи ишлар вазирлигига ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевни ҳибсга олиш ва уни Бишкекка топшириш талаби билан нота юборди.

Ўтган жума Интернетда Жаниш Бакиевнинг гўё Минскда олинган фотосурати пайдо бўлганди.

Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги Бишкек сўровини тегишли идораларга жўнатишга ваъда қилган.

Аввалроқ Минск 2010 йил апрелидаги оммавий аксилҳукумат чиқишларидан кейин Қирғизистондан қочган ва ҳалигача Белоруссияда яшаётган собиқ президент Қурмонбек Бакиевни экстрадиция қилишдан бош тортганди.

Қурмонбек ва Жаниш Бакиев дохил йигирмадан зиёд амалдор Қирғизистонда норозилик намойишига чиққан мухолифатчиларни тарқатиш чоғида 100 чоғли одам ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG