Линклар

КИП Газиантепдаги портлашга алоқадор эмаслигини айтмоқда


Турк полициячиси Газиантепдаги портлаш содир бўлган жойда, 2012 йилнинг 21 августи.

Турк полициячиси Газиантепдаги портлаш содир бўлган жойда, 2012 йилнинг 21 августи.

Курд айирмачилари душанба оқшомида Туркия жанубий-шарқида амалга оширилган террорчилик хуружига ўзларининг алоқаси йўқ эканини билдирдилар.

Мазкур ҳодиса чоғида саккиз киши ҳалок бўлган, 60 дан зиёд киши жароҳатланганди.

Турк расмийлари Газиантепдаги террорчилик хуружи иқтидордаги ҳокимиятни обрўсизлантиришга уринаётган курд жанггариларининг иши эканини таъкидлайдилар.

- Террорчилик хуружи турк ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши қаратилганди – ундан жабр кўрганлар асосан полициячилар ва жандармлар бўлди. Айирмачилар портловчи моддалардан ҳокимият билан курашнинг қуролли йўли ўлароқ фойдаланмоқдалар, - дейди Газиантепдаги маҳаллий расмийлардан бири.

Курд ишчи партиясининг ташкилот террорчилик хуружига алоқадорлигини рад этувчи баёнотида мазкур портлашни ким уюштирган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
XS
SM
MD
LG