Линклар

Жорж Сорос Manchester United акцияларини сотиб олди


Америкалик 82 ёшли миллиардер Жорж Сорос.

Америкалик 82 ёшли миллиардер Жорж Сорос.

Америкалик миллиардер Жорж Сорос Ню-Йорк биржасига қўйилган Manchester United футбол клуби акцияларининг 7,85 фоизини (бутун компания қийматининг 1,9 фоизи) сотиб олди. Бу Соросга 40.7 миллион АҚШ долларига тушгани айтилмоқда.

Мазкур харид ҳақда 20 август оқшомида бай битганидан кейин маълум бўлди. 21 август куни эрталаб эса Manchester United акциялари қиймати 1,5 фоизга ўсди.

Британия футбол клуби ўз акцияларини шу йилнинг 10 август куни савдога қўйганди. Ўшандан буён клуб акциялари қиймати 6,7 фоизга арзонлаган ва битта акция 13 доллар атрофида сотилаётганди.
XS
SM
MD
LG