Линклар

logo-print

Греция бош вазири ислоҳотлар учун вақт сўрамоқда


Греция Бош вазири Антонис Самарас.

Греция Бош вазири Антонис Самарас.

Греция Бош вазири Антонис Самарас давлат харажатларини қисқартириш ва ислоҳотларни амалга ошириш учун вақт талаб қилинишини айтмоқда.

Чоршанба куни Германиянинг “Bild” газетасида эълон қилинган интервьюсида Самарас Греция ўз иқтисодини тезроқ тиклай олиши ва давлат даромадини ошириши учун "бемалолроқ ҳаракатланиш" имконига эга бўлиши керак деди.

Бош вазирининг бу мулоҳазалари унинг чоршанба куни евроҳудуд раиси Жан-Клод Юнкер ҳамда ҳафта охирида Германия ва Франция етакчилари билан учрашуви олдидан эълон қилинди.

Самарас ҳукумати евроҳудуд давлатларидан сентябрда 31,5 миллиард евро миқдорида навбатдаги ёрдамни олиш учун келаси икки йил ичида давлат харажатларини 11,5 миллиард еврога қисқартириш босими остида қолган. Ёрдам пули берилмаса Греция дефолтга учраши, яъни давлат қарзларини тўлай олмаслигини эълон қилиши мумкин.

Евроҳудуд етакчилари қутқарув пули берилиши шартларини юмшатишдан бош тортиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG