Линклар

Тожикистонда Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ қўмондони ўлдирилди


Имомназар Имомназаров.

Имомназар Имомназаров.

Тожикистондан олинаётган хабарларга кўра, мамлакат шарқидаги Бадахшон минтақасида Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ қўмондонларидан бири Имомназар Имомназаров ўлдирилган.

Айтилишича, Имомназаров чоршанба куни тонг сахарда ўз уйида ўлдириб кетилган. Ҳодисада унинг укаси ва яна бир неча киши жароҳатланган. Ҳозирча ҳужум ортида ким тургани маълум эмас. Имомназаров июл ойида Бадахшонда хавфсизлик хизмати мулозимининг ўлдирилиши билан боғлиқ иш бўйича қидирувда бўлган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси генерали Абдулло Назаров ўлдирилиши ортидан ҳукмат кучлари Бадахшонда ўтказган амалиёт натижасида 70 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG