Линклар

Россия Жаҳон савдо ташкилотига расман қўшилди


ЖСТ Бош директори Паскал Лами ва Россия Иқтисодий тараққиёт вазири Элвира Набиулина.

ЖСТ Бош директори Паскал Лами ва Россия Иқтисодий тараққиёт вазири Элвира Набиулина.

Россия расман Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлди. Йилларга чўзилган музокаралар натижасида Россия глобал савдо қоидаларини белгиловчи ва келишувларни амалга тадбиқ қилувчи тузилманинг 156-аъзоси этиб қабул қилинди.

Шу пайтгача Россия ЖСТга аъзо бўлмаган давлатлар орасида иқтисоди энг йирик мамлакат бўлиб қолаётган эди. Россиянинг ЖСТ аъзолиги парламент иккила палатаси томонидан маъқулланиб, ҳукумат тасдиғидан ўтганидан 30 кун ўтиб расман кучга кирди.

Москванинг ташкилотга аъзо бўлишига қарамай ЖСТ қоидалари Россиянинг Қўшма Штатлар билан савдо алоқалари соҳасига ҳозирча тадбиқ этилмайди. Жаҳоннинг энг йирик иқтисоди бўлган Қўшма Штатлар 1974 йилда собиқ Совет Иттифоқига нисбатан қабул қилган Жэксон-Веник тузатиши, деб номланган человларни кучда қолдирган. Мазкур чора Совет режимига мамлакатда инсон ҳуқуқларига оид вазиятни яхшилаш борасида босим ўтказиш учун жорий қилинган.
XS
SM
MD
LG