Линклар

logo-print

Митт Ромни партиядошини истеъфо беришга чақирди


АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Тодд Акин.

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Тодд Акин.

Ресупбликачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни партиядоши Тодд Акинни истеъфо бериш ва Сенатга сайланиш кампаниясидан воз кечишга чақирди.

Бунга АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси бўлган ва сенатга сайланишга ҳаракат қилаётган Тодд Акиннинг аёллар танаси, унинг таъбири билан “қонуний тарзда жинсий тажовузга учраганида”, ҳомиладорликнинг олдини олишга қодир, деган сўзлари сабаб бўлди.

Ромни эълон қилган ёзма баёнотда Миссури штатидан конгрессга сайланган Тодд Акин ўз партиядошлари маслаҳатига кўниб, сайлов олди кампаниясни тўхтатиши зарур, дейилади.

Республикачиларнинг аксарияти ҳам, Акиннинг номзоди ноябр ойидаги сайловда партиянинг АҚШ Конгрессидаги кўпчиликни қўлга киритиш ҳаракатларига путур етказади, демоқда.

Лекин Акиннинг ўзи билдирган фикрлари учун сешанба куни узр сўраб, сайлов олди кампаниясини тўхтатишдан бош тортди.

Бу жанжал Респбуликачилар партияси Флорида штатининг Тампа шаҳрида ўтадиган қурултойда Митт Ромни номзодини АҚШ президентлигига расман илгари суриши арафасида чиқди.
XS
SM
MD
LG