Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳукумат коалицияси тарқаб кетди


Қирғизистонда ҳукумат коалицияси тарқаб кетиб, вазирлар истеъфога чиқиши муқаррар бўлиб қолди.

Чоршанба куни Ата макен партияси ҳам коалициядан чиқишини эълон қилди. Сешанба куни Ор-номус партияси коалицияни тарк этган эди.

Иккала партия бош вазир Омурбек Бабановни коалицион келишув шартларини мунтазам равишда бузиб келаётганликда айбламоқда.

Ҳукумат матбуот вакили барча вазирлар, жумладан бош вазир Бабанов ҳам автоматик тарзда истеъфога чиқиши ва янги коалиция тузулгунига қадар муваққат вазир бўлиб фаолият қилишларини маълум қилди.

Қирғизистон коалицион ҳукумати декабр ойида тузилган эди. Унда 2010 йил октябр ойида ўтказилган сайловларда энг кўп овоз олган партиялар иштирок этган.
XS
SM
MD
LG