Линклар

logo-print
Ҳолландиянинг Vimpelcom мобил ширкати Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш имкониятларини қидирмоқда.

Телекоммуникацион ширкатлар фаолиятини таҳлил қилувчи Wireless Federation ташкилотига кўра, Beeline мобил оператори эгаси ҳисобланган Vimpelcom ширкати бош директори Жо Ландер Ўзбекистонда рақиб ширкат МТСнинг лицензиялари бекор қилингач, бу мамлакатдаги фaолиятини кенгайтириш имконларини ўрганишга қарор қилганини билдирган.

У шунингдек, Ўзбекистонда Beeline оператори абонентлари сони кескин ошгани кузатилмоқда, дея қўшимча қилган. Бу эса, Vimpelcom раҳбарининг айтишича, ширкат учун янги имкониятлар яратади.

Ўтган ой "МТС-Ўзбекистон" ширкати лицензиясини бекор қилиши ортидан миллионлаб мижоз Beeline ва Швециянинг TeliaSonera ширкатига қарашли Ucell мобил операторига ўтиб кетди.

9,5 миллион абоненти эга бўлган МТС Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди.
XS
SM
MD
LG