Линклар

Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари - Россия, Хитой ва Қозоғистон


Россия, Хитой ва Қозоғистон 2012 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бўлди.

Жорий йил биринчи ярим йили натижаларига кўра, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу уч давлат билан ўзаро савдо айланмасида ўсиш кузатилган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россиянинг ҳиссаси 29,5 фоизни ташкил қилиб, товар айирбошлаш 3,856 миллиард АҚШ долларга етган. Бу 2011 йилнинг бу даврига солиштирганда 28,6 фоизга кўпроқдир.

Иккинчи ўринда турган Хитой ҳиссасига Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 12,3 фоизи тўғри келган ва товар айирбошлаш ҳажми 1,609 миллиард долларни ташкил қилган. Бу кўрсаткич ҳам ўтган йилгига солиштирганда 54 фоизга ошгани айтилмоқда.

Қозоғистон билан товар айирбошлаш ўтган йилгига нисбатан 17,9 фоизга ошиб, 1,406 миллиард АҚШ долларига етган. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида қўшни республика ҳиссаси 10,7 фоизни ташкил қилган.

Давлат статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон ташқи иқтисодий айланмаси умумий миқдори ўтган йилгига нисбатн 6,6 фоизга ошиб, 13,088 миллирад долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG