Линклар

Суриядаги зўравонликлар Ливанда акс садо бермоқда


Ливаннинг Триполи шаҳри Баб ал-Табаннеҳ маҳалласи ҳарбийлар томонидан патрул қилинмоқда.

Ливаннинг Триполи шаҳри Баб ал-Табаннеҳ маҳалласи ҳарбийлар томонидан патрул қилинмоқда.

Ливаннинг Триполи шаҳрида ўтган икки кун ичида Суриядаги вазият билан боғлиқ зўравонликлар кузатилди. Оқибатда 10 га яқин одам ҳалок бўлди.

Триполида озчиликни ташкил қиладиган ва Сурия Президенти Башар ал-Ассад оиласи мансуб алавийлар билан сунний кўпчилик ўртасида жанжал чиқди.

Хабарларга кўра, чоршанба куни мазҳаблараро зўравонлик суннийлар яшадиган Баб ал-Табаннеҳ ва алавийларнинг Жебел Моҳсен маҳаллалари ўртасида бўлди.

Таҳлилчилар Ливандаги ҳодисалар Суриядаги можарони акс эттиради демоқда. Бу мамлакатда қарийб 18 ойдан бери давом этаётган бўҳронда асосан суннийлардан иборат мухолифат алавийларга мансуб презиеднт Башар ал-Ассад режимига қарши чиқмоқда.

Мухолифат фаолларига кўра, чоршанба куни Сурия ҳукумат кучлари танклар ёрдамида Дамашқдаги маҳаллалардан бирига қилган ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG