Линклар

Мисрнинг янги президенти АҚШга отланмоқда


Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий сентябр ойида уч кунлик ташриф билан АҚШга боришни режаламоқда.

Мурсийнинг матбуот котиби Ясир Али Миср президенти аввал Ню Йоркда ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиб, кейин АҚШ расмийлари билан музокара олиб бориш учун Вашингтонга жўнашини маълум қилди. У АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув “ҳали тасдиқлангани йўқ”лигини ҳам қўшимча қилди.

Муҳаммад Мурсий президентликка сайланганидан сўнг у ташриф буюрган дастлабки хорижий давлат Саудия Арабистони бўлган.

Шунингдек, у келаси ҳафта Эронга ҳамда ундан кейин Хитойга сафар қилиши кутилмоқда.

Ҳокимиятдан ағдарилган президент Ҳусни Муборак даврида Миср АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган.

Миср ҳалигача АҚШдан йилига 1,3 миллиард доллар миқдорида ёрдам олиб туради.
XS
SM
MD
LG