Линклар

Тожикистон прокуратураси Имомназаров ўлимига оид ҳодисани текширмоқда


Имомназар Имомназаров ўлимидан ғазабланган хоруғликлар 22 август куни шаҳар мэрияси биноси олдида кўп минг кишилик митинг уюштиргандилар.

Имомназар Имомназаров ўлимидан ғазабланган хоруғликлар 22 август куни шаҳар мэрияси биноси олдида кўп минг кишилик митинг уюштиргандилар.

Тожикистон Бош прокуратураси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг норасмий лидери Имомназар Имомназаровнинг ўлими бўйича тергов якунланганидан сўнг қонунчиликда кўзда тутилган барча чора-тадбирлар амалга оширилишини билдирди.

Прокуратура вакилларига кўра, мазкур ҳодиса Хоруғда ишлаётган тезкор-тергов гуруҳи томонидан текширилмоқда.

Тергов идоралари маълумотларига кўра, жиноятчилар даврасида “Имум” лақаби билан танилган Имомназаров 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 4.00 да унинг Хоруғдаги уйида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

Кеча Россия ахборот агентликларида тожик расмийлари ўзларининг мазкур воқеага алоқаси йўқлигини билдирганига оид хабарлар тарқатилганди.

Чоршанба куни бу воқеадан норози бўлган минглаб хоруғликлар шаҳар марказида митинг уюштирганди.

Митингчилар Тожикистон президентидан хавфсизлик кафолатини беришни талаб қилган, акс ҳолда, қўлларига қурол олиб, ўзлари ва яқинларини ҳимоя қилишга мажбур бўлажакларини билдиргандилар.
XS
SM
MD
LG