Линклар

logo-print

Туркий тилли давлатлар ягона байроққа эга бўлади


Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли.

Туркий тилли давлатлар ўзлари учун ягона байроқни қабул қилдилар. Бу ҳақда Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли маълум қилди.

Унинг айтишича, қабул қилинган ягона байроқда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши таъсисчилари бўлган тўрт давлат байроқларининг ҳаммасидан рамзлар олинган. Хусусан, Қирғизистон байроғидан қуёш, Озарбайжонникидан юлдуз, Туркияникидан ҳилол ва Қозоғистонникидан ранг олинган.

- Биз биргаликда улкан муваффақиятларга эриша оламиз. Ҳозирги пайтда асосий эътибор маданий ва таълимий йўналишларга қаратилмоқда, - деди Аҳмет Довутўғли.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши ташқи ишлар вазирларининг Бишкекда ўтган йиғинида Ўзбекистон вакиллари қатнашгани йўқ.

Кеча Бишкекда бу ҳақда сўзлаган кенгаш бош котиби Халил Оқинжа Ўзбекистон ва Туркманистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига аъзо бўлишга ошиқмаётганини қайд этганди.
XS
SM
MD
LG