Линклар

logo-print
Германия канцлери Ангела Меркел Forbes журнали томонидан яна дунёдаги энг қудратли аёл, деб топилди.

Бу Меркелнинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги молиявий бўҳронни изга солиш ишидаги фаол роли билан изоҳланмоқда.

Германия канцлери номи ўтган йили ҳам дунёдаги қудратли аёллар рўйхати бошида зикр этилганди.

Бу йилги рўйхатда иккинчи ўринни АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, учинчи ўринни эса Бразилия президенти Дилма Руссефф эгаллаган.

Мазкур рўйхатга сиёсат, бизнес, оммавий ахборот воситалари, кўнгилочар жабҳа индустрияси ва нотижорат ташкилотидаги фаолияти билан танилган аёллар киритилади.

Аёллар рейтинги улар ишлаб топаётган ва назорат қилаётган пул маблағлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
XS
SM
MD
LG