Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:26

Ўзбекистонда "GM-Ўзбекистон" машиналари тақчиллашди


"GM-Ўзбекистон" корхонаси ишлаб чиқараëтган машиналар билан савдо қилаëтган автосалон ходимларининг Озодликка билдиришича¸ мижозлардан 2013 йил учун буюртма қабул қилинмоқда¸ бироқ шартнома тузилмаяпти.

29 яшар Адҳамжон Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан. Бир неча йиллардан бери хорижда меҳнат қилаëтган бу оила бошлиғи GM-Ўзбекистон ширкатида ишлаб чиқарилаëтган машина сотиб олиш ниятида пул тўплаб уйига жўнатган, яқинлари харид ниятида автосалонга борган, aммо уларнинг ҳатто буюртмаси ҳам қабул қилинмаган:

- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "Дамас"ни олмоқчи бўлиб, анчадан бери ният қилиб юрган эдик. Уйдагилар автосалонга боришса, шартнома қилиш байрамгача тўхтатилган, деб ҳатто ариза ҳам қабул қилишмабди¸ дейди Адҳамжон.

Андижон шаҳридаги "Андижонавтотеххизмат" ҳиссадорлик компанияси савдо бўлимининг ўзини таништирмаган ходими харидорлар билан 2013 йил учун шартнома тузилмаëтгани ҳақида Адҳамжон айтганларни тасдиқлади:

- Ҳозирги кунда 2011-2012 йил учун ариза ёзганлар бор. Шуларни рўйхат қилиб чақиряпмиз. Мабодо шулардан ортиб қолсагина эркин савдога чиқаришимиз мумкин. Ҳозир эркин савдода фақат "Малибу" билан "Каптива" деган машиналаримиз бор. Биз 2013 йил учун шартнома тузмаймиз, фақат аризангизни олиб қолишимиз мумкин. Агар бирор бошқа илгари ариза берган одам ниятидан қайтса¸ сизни чақиришимиз мумкин. Андижон вилоятида олтита диллер иш олиб боряпти. Бошқаларига мурожаат қилиб кўринг, деди Андижон шаҳридаги "Андижонавтотеххизмат" ҳиссадорлик компанияси савдо бўлими ходими.

"Бухороавтотеххизмат" корхонаси қошидаги автосалоннинг ўзини таништирмаган сотувчисига кўра, автосалонда 2013 йилда машина олишга ариза берган харидорлар билан шартнома тузиш бошланган:

- Мана келиб ўзингиз қаранг, икки кундан буён машина олиш учун районлардан ариза берган юзлаб одам шартнома олиш учун келиб ўтирибдилар, дейди автосалон сотувчиси.

"Подробно.уз" Интернет сайтининг ёзишича 22 августда GM-Ўзбекистон қўшма корхонасининг Тошкент шаҳридаги автосалонларида автомобил харид қилиш шартномасини қўлга киритиш учун жуда кўп одам тўпланган.

Тузиладиган янги шартномага кўра, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар янги автомобиллар ўз эгаларига топширилиши лозим.

"GM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси эълон қилган расмий маълумотга кўра¸ корхона бир йилда 250 мингта турли русумдаги енгил автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилда "GM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси 175 мингта автомобил ишлаб чиқарган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бу автомобилларнинг 40 фоизи МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Ўзбек автомобилининг асосий импортчиларидан бири Россиядир.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида "GM-Ўзбекистон" қўшма корхонасининг қиймати 522 миллион АҚШ долларига тенг бўлган автомобил моторлари ишлаб чиқарадиган заводи ишга туширилган эди.

"GM-Ўзбекистон" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Ўзбекистон ички бозоридаги сотуви нега муаммога айланиб бораётгани сабабини билиш мақсадида Озодлик мухбири 23 август куни "Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик компаниясига мурожаат қилди.

Бироқ компаниянинг Интернет сайтида эълон қилинган телефон рақамларининг бирортаси ҳам жавоб бермади.

"GM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси эълон қилган "қайноқ линия" эса кун бўйи банд бўлди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:17 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG