Линклар

logo-print
Бугун ҳам Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Хоруғда яна норозилик намойишлари давом этди.

Сўнгги хабарларга кўра¸ ҳукумат Тоғли Бадахшондаги қўшинларни олиб чиқиш талабини қабул қилгач¸ намойишчилар тарқалишга рози бўлган.

Мазкур келишувга норозилар ва ҳукумат расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасида эришилган.

Душанбе расмийлари намойишчиларга шунингдек Имомназар Имомназаровнинг ўлдирилишини жиддий тергов қилиш ҳақида ҳам ваъда берган.

Маҳаллий аҳоли Душанбе ҳукуматидан зудлик билан қуролли кучларни минтақадан олиб чиқиш ва вилоят ҳокими Қодир Қосимнинг истеъфога чиқарилишини талаб қилаëтган эди.

Куннинг биринчи ярмида норозилар Ваҳдат майдонига чодир тикиб¸ ўт ëқиб овқат пишираëтгани ва ўз талаблари бажарилмагунича¸ майдонни тарк этмасликка аҳд қилгани ҳақида хабарлар келаëтган эди.

Хоруғдаги норозилик намойиши 22 август куни вилоятнинг норасмий лидери Имомназар Имомназаровнинг ўз уйида ўлдирилиши ортидан бошланиб кетди.

Намойишни тарқатиш учун махсус кучлар ўт очгани оқибатида сешанба куни норозилар орасида яраланганлар борлиги билдирилди.
XS
SM
MD
LG