Линклар

logo-print
Қирғизистон давлат матбуотининг хабар қилишича¸ Бишкекка келган Туркия президенти Абдулла Гул хасталаниб¸ ўз сафари муҳлатини қисқартириб¸ Анқарага қайтишга мажбур бўлган.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қатнашиш учун Қирғизистон пойтахтига келган президент Гул¸ айтилишича¸ гриппга чалиниб¸ қаттиқ қулоқ оғриғидан азият чеккан.

Мазкур саммитда Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари¸ шунингдек Озарбайжон Бош вазири иштирок этди.

Бишкек саммитида кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий¸ маданий-маърифий ҳамкорликни кучайтириш йўл-йўриқлари муҳокама қилинди.

2009 йилда ташкил этилган мазкур кенгашга Озарбайжон¸ Туркия¸ Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Ўзбекистон йиллардан бери туркий тилли давлатлар иштирокидаги тизимлар фаолиятига қўшилмай келаëтир.
XS
SM
MD
LG