Линклар

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Камерон Сурия ҳукуматининг кимëвий қуролни ишга солиш эҳтимоли¸ ҳатто бу бу билан таҳдид қилиши қабул қилиб бўлмас ҳол экани ҳақида баëнот берди.

Бундан аввал АҚШ президенти Барак Обама ҳам айни мазмунда чиқиш қилган эди.

Камероннинг мухбирларга билдиришича¸ Британия¸ Франция ва АҚШ расмийлари 17 ойдан бери Башар ал-Ассад режимига қарши курашаëтган Сурия мухолифатига ëрдам бериш йўл-йўриқларини ўзаро муҳокама қилган.

Бу баëнот арафасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб ҳукуматларини Сурия мухолифатини Ассад режимига қарши қурол олишга очиқчасига рағбатлантираëтганликда айблади.

Айни пайтда БМТнинг сиëсий етакчиси Жеффри Фелтман Эронга нисбатан жорий этилган қурол экспорти эмбаргосига қарамай¸ Теҳроннинг Сурияга қурол сотишда давом этаëтгани ҳақида баëнот берди.

Сурия ичкарисида тўхтовсиз давом этаëтган тўқнашувлар оқибатида¸ бугун ҳукумат кучлари томонидан камида 35 нафар исëнчининг ўлдирилгани ҳақида хабарлар бор.
XS
SM
MD
LG