Линклар

Украина Бош вазири Тошкентга келади


Украина Бош вазири Микола Азаров.

Украина Бош вазири Микола Азаров.

Украина Бош вазири Микола Азаров яқин келажакда расмий сафар билан Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Шавченко мухбирларга баëн қилди.

Элчининг айтишича¸ ҳозирча аниқ куни белгиланмаган бу сафарга ҳозирлик жараëни якунига етиб қолган. Киев ҳукумати раҳбарининг Тошкентда республика раҳбарияти ва парламент етакчилари билан учрашиши режалаштирилмоқда.

Украина элчисининг қайд этишича¸ Киев ҳукумати Ўзбекистонни савдо ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ўзининг муҳим ва ишончли шериги деб билади ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун Навоий ва Ангрендаги эркин иқтисодий ҳудудда кенг истиқболлар мавжудлигига ишонади.

Украина томони ҳисоб-китобича¸ кейинги 10 йил ичида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 10 бараварга ошган ва бугунга келиб 1 миллиард долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG