Линклар

logo-print
Жорий йилнинг 6-7 сенябр кунлари Ўзбекистон давлат раҳбарининг Қозоғистонга сафар қилиши режаланган¸ деб хабар қилди Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бўрибой Жексембин 23 август куни.

Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллигига бағишланган анжуманда гапирган қозоқ элчисига кўра¸ икки давлат раҳбари тез-тез учрашиб туради.

“Биргина 2010 йилнинг ўзида президент Назарбоев Ўзбекистонга икки марта келди”¸ деди элчи жумладан.

Каримов ва Назарбоевнинг сентябр ойидаги учрашувида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш имконлари¸ шунингдек долзарб минтақавий муаммоларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG