Линклар

Бугун ўзбек театри ва киносининг машҳур намояндаси¸ СССР Халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов 91 ëшда оламдан ўтди.

Озодлик манбаларига кўра¸ таниқли санъаткор 24 август куни Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилади.

Зикир Муҳаммаджонов 1938 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб келди.

Жаҳон классиклари қаламига мансуб саҳна асарларидаги бош роллар баробарида Зикир Муҳаммаджонов Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Байқаро каби буюк тарихий шахслар образини яратган актёрдир.

Ўзбекистон театр жамиятига раҳбарлик қилган Муҳаммаджонов совет даврида «Ўзбекистон халқ артисти», «СССР Халқ артисти» фахрий унвонлари, Давлат мукофотлари билан тақдирланган.

1998 йилда актëр «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.
XS
SM
MD
LG