Линклар

Норвегия пойтахти Ослода жума куни Андерс Брейвик иши бўйича суд ҳукми эълон қилинади.

33 ёшли норвегиялик экстремист ўтган йили амалга оширилган ва 77 кишининг ўлимига сабаб бўлган бомба портлаши ҳамда қуролли ҳужумда айбланмоқда.

Жума кунги маҳкама жараёнида Брейвикнинг “рухий касал” эканлиги ҳақидаги адвокатлар иддаолари бўйича суд қарори эълон қилиниши кутилмоқда.

Агар Брейвик ҳакамлар томонидан ақли расо деб топилса, у узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Акс ҳолда эса, у руҳий касаллар клиникасига даволаниш учун юборилади.

Брейвик 77 одамни ўлдирганини тан олган. У Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG