Линклар

logo-print
Сурия ҳукумати армияси пайшанба куни оғир ҳарбий техника ёрдамида Дамашқнинг жанубий қисмини ўққа тутди.

Вертолётлар, танклар ва артилерия техникаси ёрдамида уюштирилган ушбу ҳужум сўнгги ой ичида пойтахт яқинида амалга оширилган энг кучли ҳарбий амалиёт эканлиги айтилмоқда.

Асосан сунний мусулмонлар истиқомат қиладиган Дарая ва Ал-Ҳажар Ал-Асвад ахоли пункларига уюштирилган ҳужумларда ўнлаб киши ҳалок бўлган.

Мамлакат шимолида жойлашган Алеппо шаҳрида эса ҳукумат армияси аввалроқ исёнчилар назоратида бўлган асосан насронийлар истиқомат қилувчи пунктларни қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG