Линклар

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом устидан маҳкама жараёни сентябр ойида бошланади.

Бу ҳақда муълум қилган прокурор мутбуот котиби маҳкама Триполи яқинидаги Зинтон шаҳрида ўтишини билдирди.

Ливия янги ҳукумати Каддафийнинг ўғли Халқаро жиноят суди ордерига қарамасдан Ливияда судга тортилиши керак деган нуқтаи назарни билдирган эди.

Халқаро суд Сайф ал-Исломни Ливиядаги халқ қўзғолонини бостириш чоғида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни қўлга олиш учун ордер берган эди.

Ҳаагадаги судга кўра, Ливия янги ҳукумати мамлакатнинг ўлдирилган мустабиди Муаммар Қаддафийнинг ўғли устидан адолдатли суд ўтказишга тайёр эмас.
XS
SM
MD
LG