Линклар

Ўзбекистонлик аёл наркотиклар савдосида айбланмоқда


Малайзияда ўзбекистонлик бир аёл ва саккиз нафар эронлик наркотиклар контарабандасида айбланмоқда.

Малайзиянинг “Бернама” агентлигига кўра, Куала Лумпур суди расмий айблов эълон қилган шахслар жами 134 килограмм метампитамин наркотик воситасини Малайзияга олиб кирганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистонлик аёлнинг шахси 38 ёшли Ёрқиной Тўлқинова дея келтирилмоқда. Шунингдек, Эрон фуқаролари экани айтилаётган саккиз эркак орасида 37 яшар Акбар Қуролов исмли шахс ҳам бор.

Хабарда айтилишича, бу гуруҳ наркотик моддаларини Малайзия пойтахтидаги турли нуқталарга етказиб берган.

Малайзияда наркотик контрабандаси учун ўлим ҳукми берилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG