Линклар

logo-print
Америкалик велосипедчи Лэнс Армстронг АҚШ допингга қарши кураш агентлиги томонидан илгари сурилган айбловлар билан курашишни якунлашини эълон қилди.

Армстронг ўзига нисбатан олиб борилган текширув ишларини нохолис дея атаб, бундан кейин ўз ҳаётини оиласи ва саратон касаллигига қарши кураш жамғамасига бағишлашини маълум қилди.

АҚШ допингга қарши кураш агентлиги раҳбари Трэвис Тигарт Армстронг Tour de France мусобақаларида қўлга киритган етти карра чемпионлик унвонидан маҳрум қилиниши ва умрбод спортдан четлатилишини маълум қилди.

40 ёшли Армстронг кўп йиллик фаолияти давомида мунтазам равишда тақиқланган препаратларни истеъмол қилганликда айбланиб келган.
XS
SM
MD
LG