Линклар

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон вакиллари билан жума куни Теҳронинг мунозарали ядровий дастури борасида навбатдаги музокараларни ўтказади.

АЭХАнинг Венадаги бош қароргоҳида ўтказиладиган сўзлашувлар Эрон ядвройи дастурига оид ташвишлар кучаяётган пайтга тўғри келмоқда.

Ғарб дипломатларининг айтишларича, Эрон, БМТ санкцияларига қарамасдан, Фордоу иншоотида уранни бойитадиган янги ускуналарни ўрнатган

Шунингдек, ғарб дипломатларига кўра, Исломий Республика Парчиндаги заводда ядровий синовлар изларини йўқотиш учун у ерда тозлаш ишларини олиб бормоқда.

Эроннинг АЭХАдаги вакиллари янги айбловларни изоҳлаганича йўқ. Теҳрон Парчинга оид айблволарни аввал ҳам инкор қилган ва унинг оддий ҳарбий иншоот эканини айтиб келган.
XS
SM
MD
LG