Линклар

Тожикистон ҳукумат қўшинлари Тоғли Бадахшон автоном вилоятидан чиқишмоқда. Яқинда бу минтақада ўтказилган ҳарбий амалиёт пайтида у ерга ташланган қўшинлар маҳаллий фаолар билан келишув шартларига кўра чиқиб кетмоқда.

Минтақа маркази Хоруғда юзлаб одам икки кун давомида норозилик уюштириши ортидан ҳукумат билан келишув пайшанба куни кечқурн имзоланди.

Норозиликлар Хоруғда Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ қўмондонларидан бири ўлдириб кетилиши ортидан бошланди. 1992-97 йилларда Тожикистон фуқаролар урушида қатнашган ва уюшган жиноятчиликка алоқаси борлиги гумон қилинган Имомназар Имомназаров сешанба куни кечаси ўз уйида ўлдирилди.

Расмийлар бу ҳодисага ҳукуматнинг алоқаси йўқлигини баён қилди.

Июл ойида Бадахшонда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг минатқа бўйича бошлиғи ўлдириб кетилганидан сўнг ҳукумат ўтказган ҳарбий операцияда 70 га яқин одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG