Линклар

Покистон расмийлари АҚШга қарашли экани айтилаётган пилотсиз учқичлар жума куни амалга оширган учта ҳужумда жанггариликда гумон қилинган 16 киши ўлдрилиганини маълум қилди.

Покистон разведка хизмати вакилларининг Озодликка айтишича, учта ҳужум Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон минтақасининг Макаи, Данда ва Дери Нештер туманларида амалга оширилган.

Бундан бир кун аввал Покистон расмийлари АҚШ элчисини чақиртириб, бундай ҳужумлар “ноқонуний” эканини айтиб, бу хусусда норозилик нотаси топширди.

Покистондаги аксил-ғарб диний ва сиёсий партиялар АҚШ пилотсиз учқичлар ёрдамида амалга оширадиган ҳаво ҳужумларини кескин танқид қилиб келади.

Бу каби ҳужумлар ёрдамида Ал-Қойда, Толибон ва бошқа экстремист гуруҳлар етакчилари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG