Линклар

Янукович Украина ички ишларига аралашувдан огоҳлантирди


Украина Президенти Виктор Янукович.

Украина Президенти Виктор Янукович.

Европа интеграциялашуви ғоясига содиқ қолиши, лекин мамлакат ички ишларига аралашувга йўл қўймаслигини баён қилди.

Жума куни Украина Мустақиллик куни муносабати билан қилган чиқишида, Янукович интеграциялашув “мустақилликни йўқотиш эвазига” амалга ошмаслиги лозим, дея таъкидлади.

Янукович ўз таъбири билан айтганда “Украина ижтимоий муаммоларидан фойдаланиб, сиёсий очко олишга ҳаракат қилаётган” кучларни мамлакат ишларига аралашишдан огоҳлантирди.

Қамоққа ташланган собиқ бош вазир Юлия Тмиошенко ҳам украиналикларга мурожаат қилиб, октябр ойига белгиланган парламент сайловларида Янукович ва унинг иттифоқчиларига қарши овоз беришга чақирди.

Тимошенко бўлажак сайловларни “идрокли одамлар” билан “мутлақ ёвузлик” ўртасидаги тўқнашув дея атади.
XS
SM
MD
LG