Линклар

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 140 дан ошиқ юк машинаси тўпланиб қолди


Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 140 дан ошиқ юк машинаси чегарадан ўтолмай тўпланиб қолгани айтилмоқда.

Хабар агентликларига кўра, Қозоғистон Божхона қўмитаси тарқатган баённомада айтилишича, Ўзбекистонга кетаётган машиналарнинг "Б. Қўнисбаев" чегара пости олдида тўпланиб қолиши расмий Тошкентнинг шу йил 1 авугстдан бошлаб мамлакат ҳудуди орқали транзит қоидаларини ўзгартиргани билан боғлиқ.

Янги тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит амалга оширадиган хорижий юк ташувчи ширкатлар юк машинасининг Ўзбекистонга ўтиши учун тегишли идоралардан аввалдан рухсатнома олиши керак. Бу идоралар эса Тошкентда жойлашган.

Қозоқ расмийларига кўра, юк машиналарининг туриб қолиши боис ширкатлар юкларни вақтида етказа олмаётир. Баъзи ҳайдовчиларнинг виза муддати тугаб қолмоқда, бу эса ўз навбатида ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин, дейилади Қозоғистон Божхона қўмитаси хабарномасида.

Янги тартиб жойри қилингунига қадар ҳам Ўзбекистонга ўтаётган юк машиналари ҳужжатларини расмийлаштиришдаги сарсонликлар икки томон ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG