Линклар

logo-print

Меркел: Греция евроҳуддуда қолиши керак


Германия Канцлери Ангела Меркел ва Греция Бош вазири Антонис Самарас.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Греция Бош вазири Антонис Самарас.

Германия Канцлери Ангела Меркел давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳронни бошдан кечираётган Грециянинг евроҳудудда қолишини исташини баён қилди.

Жума куни Греция Бош вазири Антонис Самарас билан Берлиндаги учрашувда сўзлаган Меркел расмий Афина бўҳронни ҳал қилиш учун бор имкониятни ишга солаётганига ишонч билдирди.

Самарас Европа Иттифоқи аъзоларидан давлат харажатларини қисқартириш ва ислоҳотларни амалга ошириш учун Грецияга вақт беришни сўраган.

Евроҳудуд давлатлари Грецияни дефолтдан қутқариш учун тақдим қилинаётган 240 миллиард евро миқдоридаги ёрдам шартлари сифатида давлат харажатларини қисқартришни талаб қилмоқда.

Бу ёрдамсиз Греция давлат қарзларини тўлай олмаслигини эълон қилиши, бу эса, ўз навбатида, жаҳон иқтисодида жиддий бўҳронга сабаб бўлиши мумкин.

Самараснинг шанба куни Парижда Франция Президенти Франсуа Олланд билан учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG