Линклар

logo-print

Қирғизистон Беларусдаги элчини чақиртириб олди


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Беларусдаги элчиси Эрик Асаналиевни "маслаҳатлашувлар" учун чақиртириб олди.

Вазирлик бу қарорни Беларус Қирғизистоннинг Жаниш Бакиевни дарҳол экстрадиция қилиш тўғрисида оғзаки тарзда билдирган талабларига жавоб бермагани билан изоҳлади.

Жаниш Бакиевнинг Минскда олингани айтилган фотосуратлари ўтган ҳафта Интернетда пайдо бўлди.

Жаниш Бакиевнинг акаси собиқ президент Қурманбек Бакиев 2010 йил апрел ойида аксил-ҳукмат қўзғолон пайтида Беларусга қочган ва ўша ерда яшаб келмоқда.

Ҳокимиятдан ағдарилган президент, унинг укаси Жаниш ва яна 20 га яқин собиқ расмийлар Қирғизситонда исён пайтида юзга яқин одамни ўлдирганлик айби билан сиртдан суд қилинмоқда.

Беларус собиқ президентни экстрадиция қилишдан бош тортиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG