Линклар

Сурия ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг янги вакили Лаҳдор Браҳимий билан ишлашга тайёрлигини изҳор қилди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Дамашқ Браҳимийнинг можорага якун ясай оладиган "миллий мулоқот" бошланишига туртки бера олишига умид билдирди.

Пайшанба куни Сурия кучлари Дамашқ четидаги туманлар ҳамда мамлакат шимолидаги Алеппо шаҳрини ўққа тутгани хабар қилинди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти пайшанба куни Сурия бўйлаб юзга яқин одам ўлдирилганини хабар қилди.

Айни пайтда, Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Ғарб давлатлари ва иттифоқчилар БМТ Хавфсизлик Кенгаши мандатисиз ҳам Сурия узра парвозлар тақиқланган зона жорий қилиши мумкинлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG