Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ишсизлар сони қарийб 610 кишини ташкил қилади


Ўзбекистон иш билан таъминлаш идораларида иш қидираётган сифатида рўйхатга олинганлар сони жорий йил биринчи ярмида 16,6 минг кишини ташкил қилган. Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, ўтган йилгига қараганда бу 4500 одамга камроқдир.

Регнум агентлигининг статистика қўмитасига таяниб хабар қилишича, 2012 йил биринчи ярмига оид маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ишга лаёқатли аҳолнинг 4,8 фоизи ишсиздир, яъни 609,9 минг киши ишсиздир.

Шу пайтгача Ўзбекистон расмийлари мамлакатдаги ишсизлик даражасига оид маълумотларни хаспўшлаб келган. Эълон қилинган маълумотларда эса, ишсизлик даражаси ярим фоиздан ҳам камроқ экани иддао қилиб келинган.

Ўзбекистон ҳукумати кейинги 3-4 йил ичида йилига бир миллионга яқин янги иш ўринлари ташкил қилинаётганини ҳам иддао қилади.

Ўзбекистонда ишга лаёқатли аҳоли сони 16 миллионга яқин экани айтилади. Турли-ҳисоб китобларга кўра, мамлакат ташқарисида мардикорлик қилаётган ўзбекистонликлар сони 3 миллиондан 5 миллионгачани ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG