Линклар

“Ўзбекистонни танқид қилавериш яхшимас. Лекин мен машина олмоқчийдим устига $2000 сўрашди”. “Эркин микрофон” билан Скайп орқали боғланган меҳнат муҳожирларидан биридан чиқди бу гап.



Исмини айтмаслигимизни сўраган йигит Россияга кетгунича Ўзбекистонда давлат амалдори бўлган экан.

Йигитнинг шуурида давлат амалдорининг ватанпарварлиги билан меҳнат муҳожирининг ҳасрати ажабтовур омухталаниб кетгандай сезилди.

- Одам бировга муаммосини айтишга уяладию, нима дейди Ўзбекистондан чиққанимизга тўрт-беш йил бўлдида. Иш йўқлиги сабабли шу ерларга келиб пул топиб юрибмиз. Ўзимиз олий маълумотли. Бир машина олмоқчи бўлиб салонга боргандик. Ўзи давлат нархи 10500 доллар экан. Яна 2000 шапка деган нарсалар бор. Бу қанақа нарса ҳеч тушунмадим. Пул ишлайсан. Пулингга Ўзбекистонда чиқан маҳсулотни сўмга сотмайди, долларга сотади. Доллар олиб борсанг, устига бунча пул.

Озодлик: Шуми айтмоқчи бўлган гапингиз?

- Одам туриб-туриб ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Америкага қандай борилади?”

“Эркин микрофон” билан скайп орқали боғланган яна бир суҳбатдошими меҳнат муҳожири. У ҳам Россияда. Лекин самарқандлик бу йигит янада узоқроқ юртларни кўзламоқда.

- Бошқа мамлакатда яшамоқчиман.

Озодлик: Сиз қайси давлат фуқаросисиз ўзи?

- Ўзбекистон фуқаросиман.

Озодлик: Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

- Самарқанддан.

Озодлик: Исмингиз нима?

- Исмим чоп этилса кейин мени топадида.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 29да. 12 йилдан бери Россиядаман. Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган эдим. Балл етишмаган эди. Мен ўзимга уверен эдим. Шу вақтдан бери Россияда ишлаб юрибман. Мен бошқа чет давлатдан ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Чегарани очиб қўйсалар бўлмайдими?”

Тожикистонлик суҳбатдош - “Эркин микрофон”нинг яна бир меҳмони.

Бу йигит гапирилавериб сийқаси чиқиб кетган гапларни – минтақа мамлакатлари ўртасидаги чегаралар туфайли қўшни халқлар турмуши оғирлашиб кетгани тўғрисидаги гапларни яна бир бор гапирди.

- Айтмоқчи эдимки, Ўзбекистон, қўшни давлатлар чегараларни очиб, таможняларни очиб бир-бири билан алоқа юритишса, озгина бўлса ҳам бир-бриига енгил бўларди. Очилсин. Биздан озиқ-овқатлар, қурилиш материаллари олиб ўтади, у ëқдан бизга келади.

Озодлик: Сиз ўзингиз қаердансиз?

- Мен ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG