Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:26

Зикир Муҳаммаджонов ўлди, ўзбек театри тирикми?


Ўзбек театри ва киносининг забардаст чинорлари бир-бир қуламоқда? Улар ўрнида эрта чинор бўлишга чоғи бор янги ниҳоллар унмоқдами?

Ўзбек театри ва киносининг машҳур намояндаси¸ СССР Халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов 23 август куни 91 ëшда оламдан ўтди.

Ундан олдин Шукур Бурҳонов¸ Ҳамза Умаров¸ Ҳожиакбар Нурматов¸Зайнаб Садриева каби халқ дардини саҳнадан айта олган арбоблар оламдан ўтиб кетишди.

Шоир Асқар Маҳкам бу арбобларни улкан чинорларга менгзаган эди.

Айни пайтда бу чинорлар қулар экан улар ўрнида янги ниҳоллар кўкармоқдами?

Озодликнинг "Қурултой" дастурида бу савол жавобини қидирдик.

Тошкентда урф бўлган қатор спектакллар муаллифи¸ драматург Санжарали Имомовга кўра¸ бу жиддий йўқотиш бугунги жамият фонида билинмай қолмоқда.

- Бу жамият Зикир Муҳаммаджоновни ўлганини пистачи ўлгани қадар эсламаяпти¸ дейди драматург.

"Қурултой"да иштирок қилган ëзувчи Эркин Аъзам эса¸ оққан дарë яна оқаверади¸ дея ўзбек театрининг истиқболига ишонч билдирди.

Зикир Муҳаммаджонов билан бир саҳнада ижод қилган артист Гулчеҳра Жамилова эса тўйдан-тўйга юрадиган сийқа артистлар кўпайганидан ташвиш билдирди.

Лондондаги илк ўзбек театри “Орзу-Арт”ни очган актер Рашид Шадат эса бу фикрларга қўшилган ҳолда¸ ўзбек театри янги ўзанларда пайдо бўлаëтганини таъкидлади.

"Қурултой" дастурини тўла ҳолда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG