Линклар

Ню Йорк марказида отишма рўй бергани айтилмоқда


Ню Йоркнинг Empire State Building биноси жойлашган қисми, 24 август 2012 йил.

Ню Йоркнинг Empire State Building биноси жойлашган қисми, 24 август 2012 йил.

Ню Йорк полицияси Манҳэттандаги Empire State Building биноси олдида қуролланган эркакни отиб ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Жума кунги воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, қуролланган эркак отиб ўлдирилишидан аввал кесма милтиқдан саккиз кишини отган.

Полиция воқеа сабаблари ўрганилаётганини айтиб, бошқа тафсилотларни очиқламади.

Отишма Ню Йоркнинг гавжум қисмида, сайёҳлар Empire State Building биносида экскурсияга навбатда турган жойда рўй берди.
XS
SM
MD
LG