Линклар

Медал олган олимпиячилар Ислом Каримов қабулида бўлишди


Artur Taymazov

Artur Taymazov

Лондон Олимпиадасида медалларни қўлга киритган Ўзбекистон спортчилари 24 август куни мамлакат президенти Ислом Каримов қабулида бўлишди.

Оқсаройда ўтган учрашувда президент Каримов юксак ютуқларга эришган спортчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва 2016 йили Рио-де-Жанейродаги келгуси Олимпиадада ўзбек спортчиларига омад тилаб қолди.

Эслатамиз, Лононда ўтган ХХХ Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси бир олтин ва уч бронза билан жамоавий рейтингда 47 ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон учун ягона олтин медални 33 ёшли курашчи Артур Таймазов олиб келди.

Ислом Каримов билан учрашув чоғида уч карра Олимпиада чемпиони Артур Таймазовга унинг ўзи акс эттирилган олтин ҳайкалча топширилди.
XS
SM
MD
LG